Путин Кремлдан ҳайдалиши тахмин қилинмоқда
Олам
−
06 Март 2023
37939Британия Бош штабининг собиқ раҳбари, генерал Ричард Даннат агар Украинанинг қарши ҳужуми муваффақиятли якунланиб, Россия армияси қуласа, Владимир Путин Кремлдан ҳайдалиши мумкин эканини айтди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Қайд этилишича, Украина ҳарбийлари ёз ойларида иттифоқчилардан техника ҳамда ўқ-дориларни олган ҳолда муваффақиятли қарши ҳужумни ўтказиши мумкин. Бундай ҳолат жанг майдонида ҳал қилувчи натижага эришишнинг реал имкони бўлади. Россия армиясига фронтнинг маълум нуқталарида берилган бир нечта ҳал қилувчи зарбалар рус армиясининг руҳиятини бузади.
“Украина кучлари бутун жанг майдонида рус армиясига қарши қақшатқич зарба бериши шарт эмас. Шунчаки Россияни етарлича аскарларни йўқотганига ишонтириш керак. Шунда улар мағлуб бўлади”, дейди генерал Ричард Даннат.
Генералнинг фикрича, Россиянинг Украинага қарши уруши 2023 йилда якунланиши учун Ғарб етарлича ҳаракат қилмаган. Бироқ можародан норози рус генераллари Владимир Путинни Кремлдан ҳайдаб юбориши мумкинлигини таъкидлаган.
“Агар Украинанинг қарши ҳужуми керакли даражада яхши режалаштирилиб, қўллаб-қувватланса ва амалга ошса, Путин ўз-ўзидан етарлича қарорлар қабул қилолмайди. Агар унинг армияси парчаланса, Путиннинг ўзи ҳам Кремлдан чиқариб юборилиши эҳтимолдан холи эмас”, дейди у.
Шунингдек, генерал Путиннинг ўрнига ким келишини башорат қила олмаслигини билдирган. Бироқ Россияда айни пайтдаги энг норози бўлган қатлам бу генераллар эканини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин, агар унинг қўшинлари Бахмутдан чекинса, бутун фронт қулаб тушишини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь