Путин коронавирусга қарши қачон эмланишини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Президенти Владимир Путин 23 март куни коронавирус инфекциясига қарши эмланмоқчи. Бу ҳақда у вакцинация бўйича йиғилишда сўз очди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

“Мен ўзим эмланишни эртагаёқ амалга оширишни ният қилганман”, дейди Путин.

Президент Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг ТАССга айтишича, давлат раҳбарини эмлаш “оммавий тадбир”га айланмайди. Путин қандай вакцина билан эмланиши тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Песков бу Россияда ишлаб чиқарилган учта вакцина - “Спутник V”, “ЭпиВакКорона” ёки “КовиВак”дан бири бўлишини айтди.

“Барчаси ишончли ва яхши”, дейди Песков.

Путиннинг таъкидлашича, Россия вакциналари мутлақо хавфсиз ва ишончли. Бундан ташқари, бошқа бирон бир хорижий дори бу қадар юқори даражадаги ҳимояни намойиш этмайди.

Президентнинг қўшимча қилишича, COVID-19 га қарши эмлаш ихтиёрийдир ва ҳар бир кишининг ўзи эмланиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.

Песков Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 60 ёшдан ошган одамлар учун “Спутник V” вакцинасини қўллашни маъқуллаганидан сўнг Путин инфекцияга қарши эмлашга қарор қилганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг