Путин коронавирусга қарши эмланади
Олам
−
27 Декабрь 2020
5148Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши эмланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков “Россия 1” телеканали эфирида маълум қилди.
“У ўзининг эмланишини айтди, Президент бундай қарорга келгани ва барча расмиятчиликлар тугашини кутаётганини таъкидлади”, дейди Песков.
Унга кўра, Президентнинг ўзи яқин келажакда коронавирусга қарши эмланиш тўғрисидаги қарорини эълон қилади.
Песков бу ҳали ҳам Путиннинг шахсий ҳаёти эканини таъкидлаб, Президентнинг қизи вакцинани синовдан ўтказиш учун кўнгиллилар гуруҳига қўшилиши мавзусини тўхтатишни таклиф қилди. Кремль вакили Путин қизига Россия вакцинасига бўлган ишонч даражасини намойиш этиш учун ушбу қарор ҳақида айтганини қўшимча қилди.
Жорий йилнинг август ойида коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинаси рўйхатдан ўтганини эълон қилар экан, Путин қизларидан бири ушбу вакцина билан эмланганини айтганди. У шу тарзда экспериментда иштирок этганини таъкидлаган.
17 декабрь куни бўлиб ўтган катта матбуот анжумани чоғида Путиндан вакцина қабул қилганми ёки йўқми, деб сўрашган. Бунга Президент “йўқ”, дея жавоб берганди. Чунки ўша вақтга қадар унинг ёш тоифасида вакцинадан фойдаланиш тасдиқланмаган эди. Ҳозирда Владимир Путин 68 ёшда.
Кеча, 26 декабрь куни Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Соғлиқни сақлаш вазирлиги клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, оммавий эмлаш учун “Спутник V” вакцинасидан 60 ёшдан ошган одамлар ҳам фойдаланиши мумкинлигини тасдиқлади.
Вакцина ишлаб чиқарувчиларининг таъкидлашича, клиник тадкикотларда эмлаш қарияларда 90 фоиздан юқори самарадорлик кўрсатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь