Путин коронавирус пандемиясининг фойдали томонини маълум қилди
Олам
−
16 Ноябрь 2020
14291Коронавирус пандемияси туфайли чегараларнинг ёпилиши 2020 йил биринчи ярмида Россияда гиёҳванд моддалар контрабандасини учдан бир қисмга камайтиришга ёрдам берди. Россия Президенти Владимир Путин пандемиянинг ижобий томонлари ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилди.
“Мусибат ёрдам берди”, деган у Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.
Давлат раҳбари, шунингдек, губернаторлар гиёҳвандликка қарши сиёсат учун шахсан жавобгар эканлигини таъкидлади.
“Ваколатли шахслар уни назорат остида ушлаб туриши керак, шунингдек, хусусий наркореабилитация марказлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур”, деган Путин.
Россия Президенти енгил гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг безрарлигини тарғиб қилаётганларни фош этишни талаб қилди. Шунингдек, у ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва таълим муассасаларида гиёҳвандликка қарши замонавий ахборот сиёсатини кенгайтириш зарурлигини айтди.
Путиннинг таъкидлашича, гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш миллий хавфсизликка таъсир кўрсатиши мумкин. У бу йўналишда қатъийроқ ҳаракат қилишга чақирмоқда.
“Гиёҳванд моддалар ҳар йили минглаб фуқароларимизни ногирон қилиб, ўлдиряпти”, дея таъкидлаган Россия раҳбари.
LiveБарчаси