Путин “хорижий агентлар”нинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида реклама жойлашни тақиқлади
Олам
−
11 Март
5559Россия Президенти Владимир Путин мамлакат фуқаролари ва компанияларига “хорижий агентлар” ресурсларида – уларнинг веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлари, блоглари ва бошқа платформаларида реклама жойлаштиришни тақиқловчи қонунни имзолади. Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.
Қонун, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ва интернетда "хорижий агентлар"нинг ўз ресурсларини реклама қилишини ҳам тақиқлайди.
Давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг айтишича, рекламани тақиқлаш "хорижий агентлар"ни бу орқали топадиган даромадининг 50-80 фоизидан маҳрум қилади.
"Гап камида беш миллиард рубль ҳақида кетмоқда. Улардан баъзилари аллақачон лойиҳа ёпилганини эълон қилишган, бошқалари эса таҳририят ходимларини қисқартиришни бошлаб юборган", дейди Володин.
Маълумот учун, чет эл агентларига тегишли рекламани тақиқловчи қонун лойиҳаси 15 февраль куни Давлат Думасига киритилган бўлиб, унинг муаллифлари 395 депутат, жумладан, спикер Вячеслав Володин ва фракция раҳбарларидан иборат.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси