Путин хиёнат ва ўғирликни кечирадими?
Олам
−
06 Январь 2021
6813Россия Президенти Владимир Путин хиёнат ва ўғирликка нисбатан ўта шафқатсиз раҳбар. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков гапирган.
"Агар хиёнат, ўғирлик ҳақида гапирадиган бўлсак, у бу нарсаларга нисбатан қатиққўл, шафқатсиз", деган Песков.
Песковнинг тушунтиришича, Путин ўзи гуноҳ деб билган нарсага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлади.
Маълумот учун, Путиннинг ўзи ҳам хиёнатни энг ёмон гуноҳ эканини айтган.
Шунингдек, Песков, давлат раҳбари у ёки бу резонансли жиноят ишига аралашиши ёки ушбу масалани терговга қолдиришни маъқул кўриши ҳақида ҳам гапирган.
"Одатда, унга баъзи резонансли масалалар тўғрисида хабар берилади. Лекин унинг бу масалага қандай тарзда аралашиши менга қоронғу", деган Песков.
Қолаверса, у Путиннинг яхши инсон эканлигига ишонч билдирган. Путин яхши инсонми, дея берилган саволга у бир овоздан "Ҳа", деб жавоб берган.
Путин даҳшатли жиноятларни содир этиши мумкинми, деган саволга жавобан Песков шундай деган:
"Агар Путин бундай жиноятларни содир этиши мумкин бўлганда, мен Президентнинг матбуот котиби сифатида бир кун ҳам ишлай олмасдим".
LiveБарчаси