Путин Хитой Раиси билан II Жаҳон уруши ҳақида нимани гаплашди?
Олам
−
28 Декабрь 2020
8246Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинларнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Россия ва Хитойнинг тарихий ҳақиқат ҳамда уруш натижаларини ҳимоя қилиш бўйича ёндашувларининг бир хиллиги айтиб ўтилган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлат раҳбарлари бир-бирларини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклаган ва ўтиб бораётган йилда Россия-Хитой кенг қамровли шериклик ва стратегик ўзаро муносабатларнинг ривожланишини сарҳисоб қилган. Икки томонлама алоқаларга юқори баҳо берилиб, улар тарихдаги энг юқори даражага кўтарилгани ва ҳақиқатан ҳам ўзаро манфаатли экани таъкидланган. Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Россия ва Хитойнинг тарихий ҳақиқат ва уруш натижаларини ҳимоя қилиш бўйича ёндашувлари бир хиллиги айтиб ўтилган.
Шунингдек, суҳбатда коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича икки мамлакат тегишли идораларининг самарали саъй-ҳаракатлари мамнуният билан қайд этилган. Вакциналар ишлаб чиқаришда ҳамкорликнинг муҳимлиги таъкидланган.
Қайд этилишича, 2021 йилда нишонланадиган Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Яқин қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганина 20 йил тўлишини ҳисобга олган ҳолда, барча йўналишларда, шу жумладан энергетика ва саноат кооперацияси соҳасида йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштириш бўйича лойиҳалар тасдиқланган. Россия-Хитой илмий-техникавий ва инновацион ҳамкорлик йилларини (2020–2021) ўтказишга алоҳида эътибор қаратилаётгани маълум қилинган.
Шунингдек, улар глобал ва минтақавий миқёсда тинчлик ва барқарорликни сақлаш манфаатлари йўлида халқаро майдондаги қадамларни мувофиқлаштиришни фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдириб ўтган.
LiveБарчаси