Путин Қирол Чарльзга табрик йўллади

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Буюк Британия қироли Чарльз III ни тахтга ўтиргани билан табриклади. Путин Қиролга муваффақият, сиҳат-саломатлик ва энг яхши тилакларини билдирди. Россия етакчисининг телеграммаси матни бугун, 10 сентябрь куни Кремль сайтида чоп этилди. 

"Зоти Олийлари, тахтга ўтишингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг. Зоти Олийларига муваффақиятлар, мустаҳкам соғлиқ ва энг яхши тилакларимни тилайман. Ҳурмат билан, Владимир Путин", дейилади телеграммада. 

Россия Президенти Владимир Путин Буюк Британиянинг янги қироли Чарльз III (собиқ шаҳзода Чарльз) билан шахсан таниш. 2003 йилда Россия раҳбари Буюк Британияга давлат ташрифи билан келганида (дипломатик протокол бўйича энг юқори даражадаги сафар) айнан у Путин ва унинг рафиқаси билан самолёт зинапоясида учрашиб, Қиролича Елизавета II номидан саломлашган эди. 

Улар охирги марта 2020 йилнинг январида учрашган. Путин ва Британия тахтининг ўша пайтдаги вориси Қуддусдаги Холокост хотирасига бағишланган форумда қўл бериб кўришди. 

Чарльз III хорижий кўп томонлама тадбирларда, шунингдек, Россия Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосари, турли йилларда мамлакат Президенти ва Бош вазири бўлган Дмитрий Медведев билан, шунингдек, Россия Федерациясининг амалдаги Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашган. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 сентябрь куни Чарльз Филип Артур Жорж расман Буюк Британия ва Шимолия Ирландия Бирлашган Қироллигининг қироли деб эълон қилинди.

Ворислик кенгаши Чарльз III ни Буюк Британиянинг янги қироли деб расман эълон қилди.

Декларацияни тахт вориси шаҳзода Уильям, қиролича-консорт Камилла, Жамоалар палатаси раҳбари ва Кенгаш лорд-раиси Пенни Мордаунт, Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс ва Кентербери архиепископи дарҳол имзоладилар.

70 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрь куни Шотландияда 96 ёшида вафот этди. У 15 мамлакатда, шу жумладан Канадада расмий давлат раҳбари эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг