Путин Қатар Амирига Жаҳон чемпионатини ўтказишда ёрдам таклиф қилди
Спорт
−
13 Октябрь 2022 13200 1 дақиқа
Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон пойтахти Остонада ўтказилаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммитида Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, унга Жаҳон чемпионати мезбонлигида муваффақиятлар тилади ва Москва ўз тажрибаси билан бўлишишга тайёрлигини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
"Биз Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш тажрибасини ўргатиш борасида ҳам қўлимиздан келганини қилмоқдамиз, буни биласиз, биз ҳозир сиз билан бу ҳақда гаплашиш имконига эга бўлдик. Сизга ушбу йирик тадбирни ўтказишда муваффақиятлар тилайман. Ишончим комилки, Жаҳон чемпионати омадли ўтади”, деган Путин Остонада Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашувда.
Қайд этиш керакки, Қатар Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи араб давлати ҳисобланади. Турнир жорий йилнинг 20 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади. Бу вақт ичида Форс кўрфази соҳилидаги, аҳолиси уч миллион кишидан ошмайдиган кичик мамлакатга камида 1,5 миллион мухлис келиши кутилмоқда. Россия эса 2018 йилда жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган.
Аввалроқ, Қатарнинг “Ҳамад” халқаро аэропорти йўловчиларнинг катта оқимига тайёр эмаслиги, бу эса ташриф буюрувчиларни хавф остига қўйиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Live
Барчаси