Путин қандай инсон унга ворис бўлишини айтди
Олам
−
14 Июнь 2021
17257Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин америкалик журналистга берган интервьюсида ўзининг бўлажак вориси ҳақида сўз очди. У шахсий алоқалари ва қарашлари турлича бўлишидан қатъий назар, ўзидан кейин мамлакат раҳбарига айланиши мумкин бўлган инсонни қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсага тайёрлигини айтди.
“Агар шундай бир инсонни учратсам, ҳатто у менинг фаолиятимнинг баъзи соҳаларига танқидий муносабатда бўлса-да, бироқ бу қарашлар конструктив бўлса ва Ватанга садоқатли ҳамда ушбу йўлда бир неча йилни эмас, балки бутун умрини сарфлашга тайёр бўлса, у менга шахсан қандай муносабатда бўлишидан қатъий назар, мен бундай одамни қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қиламан”, дейди Россия раҳбари.
Шунингдек, Путин бўлажак ворисидан ўзининг хавфсизлиги учун кафолат олиш ҳақида ўйламаётганини ҳам қўшимча қилди.
“Мен ушбу масала бўйича қайғурмаяпман. Бундай нарсалар учинчи даражали масала. Энг асосийси — халқ ва давлат тақдири”, дейди Путин.
Маълумот ўрнида, Владимир Путин 2000 йилнинг бошида ўзидан аввалги Россия Президенти Борис Ельцин ҳокимиятдан кетганидан сўнг, унга ҳимоя таклиф қилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15