Путин Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можародан манфаат кўришга ҳаракат қилмоқда – “The Telegraph”

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можародан манфаат кўришга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, Кремль тинчликпарвар сифатида обрў қозониш ва Россиянинг Яқин Шарқдаги таъсирини ошириш учун ўт очишни тўхтатишга эришмоқчи. Бу ҳақда Буюк Британия армиясининг истеъфодаги полковниги Ричард Камп “The Telegraph” газетасида эълон қилган мақоласида айтилади.

"Дунё бўйлаб, айниқса Украинада катта миқдорда қон тўкилишига масъул бўлган одам ҳозирда жаҳонда қирғинни тўхтатиш кераклигини иддао қилмоқда", дейди истеъфодаги полковник Ричард Камп.

Унинг фикрича, Путиннинг можарога аралашуви ҳеч нарсани ўзгартирмайди, чунки Россиянинг кучли жаҳон давлати сифатидаги обрўсига Украинага қарши уруш жиддий путур етказган.

Кампнинг қайд этишича, Россия қўшинлари 18 ойлик урушдан сўнг оғир аҳволда қолмоқда ва Украина Қуролли кучларининг ишғол остидаги Луганск ва Бердянск  аэродромларига берган ATACMS ракета зарбалари Кремлни таҳқирлаган.

Собиқ полковникнинг сўзларига кўра, Яқин Шарқ мамлакатлари ҳозир Россияни “сўнаётган куч” деб ҳисоблайди.

"Агар улар бу инқирозни (Исроил-Фаластин можаросини – таҳр.)Украинадаги урушда ғалаба қозониш воситаси сифатида кўрса, бу қуруқ орзу", дея қайд этган Кемп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Исроил-Фаластин можаросига тўхталиб, “Фаластин муаммоси ҳар бир мусулмоннинг қалбида ва адолатсизлик сифатида қабул қилинади”, деган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин ҲАМАС Ричард Камп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг