Путин Имомали Раҳмон билан ҳам мулоқот қилди

Олам

image
Мирзиёев Путин билан гаплашди north_east

Мирзиёев Путин билан гаплашди

Бугун, 24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон телефон орқали икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш чораларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, икки давлат раҳбари савдо-сотиқ, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

“Россия-Тожикистон стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг эришилган юксак даражасидан мамнун эканини билдирар эканлар, давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, хавфсизлик соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ қадамларни муҳокама қилди”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари шахсий мулоқотлар жадвали бўйича ҳам келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин билан ҳам телефон орқалиу мулоқот қилганди. Икки давлат раҳбари Россия-Америка ўртасидаги алоқларни муҳокама қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Имомали Раҳмон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг