Путин Ғарбни ўз қоидалари билан яшашга мажбур қилди – WSJ

Олам 15287
image

Ғарб давлатлари Россияга ўз гапини ўтказиш мумкин бўлган заиф давлат деган тасаввурдан воз кечиши вақти келди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” ёзмоқда.

Материал муаллифлари Евгений Румер ва Эндрю Вайсларнинг ёзишича, Владимир Путин ўзининг президентлик даврида муҳим соҳаларда Москванинг мавқейини яхшилаш учун барча чораларни кўришга муваффақ бўлди.

Уларнинг фикрига кўра, Россия раҳбари армияни модернизация қилди, халқаро ёнилғи савдосини яхшилади, ўз мамлакатини дўст давлатлар ҳалқаси билан ўраб олди ва хорижий ҳамкорларга НАТОга қўйиладиган асосий шарт Шарққа кенгайишдан бош тортиш эканлигини тушунтирди.

“Владимир Путин Ғарбнинг Россия ўлаётган куч экани ҳақидаги ғаразли қарашларини ва унинг халқаро майдонда ўзига муносиб ўринга эга бўлишини шубҳа остига олувчи қарашларни йўқ қилди. Россия етакчиси 1960-йиллардаёқ Ленинград (Ҳозирги Санкт-Петербург) кўчаларида ҳаётий сабоқни чиқарган: жанг муқаррар бўлса, биринчи бўлиб зарба бериш керак. У нисбатан кучли давлатларни у билан унинг шартлари асосида ишлашга мажбур қилиш кўникмасига эга бўлди”, дейди журналистлар.

Таҳлилчиларга кўра, НАТО ва Киев ўртасидаги ҳамкорликнинг кучайиши билан Москва Украинани “Россия билан чегарада тўхтаб турган НАТО авиаташувчи кемаси” сифатида қабул қила бошлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1043
Рейтинг: 2.9
t
×