Путин “фейк” учун қамаш тўғрисидаги яна бир қонунни имзолади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Россия Федерациясининг хорижда фаолият юритаётган ҳар қандай давлат органлари тўғрисида ёлғон маълумот берганлик учун жиноий жазони назарда тутувчи қонунни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинган.

Давлат идоралари ҳақидаги сохта маълумотлар учун жавобгарлик Россия Қуролли Кучлари ҳақида ёлғон маълумот учун илгари киритилган жавобгарликка ўхшайди – қоидабузарлар уч йилгача қамоқ ёки 1,5 миллион рублгача жаримага тортилади.

Шу билан бирга, агар ҳуқуқбузарлик ўз мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда, ғаразли ниятларда, сиёсий, мафкуравий, ирқий, миллий ёки диний адоватга асосланган ҳолда содир этилган бўлса, қонунда 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 5 миллион рублгача жарима. Агар сохта маълумот жиддий оқибатларга олиб келган бўлса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

Давлат Думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ирина Панкинанинг тушунтиришича, ушбу чора-тадбирлар нафақат Россия Федерацияси Қуролли Кучлари, балки РФнинг бошқа органлари - элчихоналар, Россия гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, прокуратура ҳақида ҳам нотўғри маълумотлар тарқатилаётгани учун зарур.

Бундан олдин Россия Президенти Владимир Путин россиялик ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракатларига оид “сохта маълумот”лар учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонунни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг