Путин Эрдўған билан қачон ва қаерда учрашиши маълум бўлди

Олам 6726
image

Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған учрашуви бир ҳафтадан кейин, 19 июлда амалга ошади. Президентлар Теҳронда учрашада. Бу ҳақда Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Теҳронда Россия, Туркия ва Эрон Президентлари уч томонлама саммитда иштирок этади. Кейин эса қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилади.

“Президентнинг Теҳронга сафарига тайёргарлик кўрилмоқда. Остона жараёни кафиллари бўлган давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу, сизларга маълумки, Сурияни тартибга солишга кўмаклашиш жараёнидир”, деган Песков.

Кремль вакилининг қайд этишича, Эронда давлат раҳбари учун ҳам икки томонлама, ҳам уч томонлама мулоқотлар режалаштирилган.

“Ҳақиқатан ҳам Путин, Раиси ва Эрдўған ўртасида учрашув бўлади. Уч томонлама учрашувдан ташқари, албатта, икки томонлама учрашув ҳам бўлади. Кеча биз Путин ва Эрдўған ўртасида бўлажак олий даражадаги мулоқотлар ҳақида хабар берган эдик. Бу учрашув. у ерда ҳам бўлади”, дея қўшимча қилди Кремль матбуот котиби.

Песковнинг аниқлик киритишича, Путин 19 июль куни Теҳронга боради, унинг Эрдўған билан учрашуви шу кунга режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 июль куни Эрдўған ва Путин телефон орқали мулоқот қилганди. Кремль мулоқот бўйича маълумот бериб, Президентлар тез орада учрашиши билдирганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 3
t
×