Путин электр кроссовер ва бошқа янги техникалар билан танишди

Технология

image

Бугун, 18 январь куни Россия Президенти Владимир Путин E-NEVA электр кроссоверининг экспериментал намунасини кўздан кечирди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Путин маҳаллий ҳарбий-саноат мажмуасининг етакчи корхоналаридан бири “Обухов” заводининг “Олмаз-Антей” консернидаги фуқаролик лойиҳалари намойиш этилаётган синов биносига ташриф буюриб, завод фаолияти билан танишган.

Манбада айтилишича, Путинга ҳайдовчисиз модулли газ-электр платформасининг тажриба намунаси кўрсатилган. Унинг асосида ҳар хил турдаги кузовлар ва юк кўтариш қобилиятига эга автомобилларни яратиш кўзланган. Платформа туфайли E-NEVA автомобиллари ҳам соф электр, ҳам гибрид газ-электр тортиш тизимлари билан жиҳозланиши мумкин.

“Давом этинг. Биз ички бозорни кенгайтиришимиз керак. Кўп иш қилиш кераклигини тушунаман, лекин таслим бўлманг”, деган Путин ютуқлардан мамнун бўлиб.

Шунингдек, C тоифадаги E-NEVA электр кроссовери намунасини кўздан кечирар экан, Путин машинанинг олд ва орқа эшикларни очиб, салондаги қулайликларни текширган. Кейин унга фуқаролик эҳтиёжлари учун мўлжалланган БАЗ-С36А11 русумли тўлиқ узатмали юк машинаси ҳам кўрсатилди.

Бундан ташқари, Путин завод томонидан ишлаб чиқарилган тиббий асбоб-ускуналар, хусусан, тиббий мақсадлар учун модулли роботлаштирилган экзоскелет, аэродромлар ҳудудларида ер ҳаракатини назорат қилиш учун мўлжалланган “Монгуст” мобил радиомаёқи билан танишди.

Шунингдек, Россия раҳбари аэродром ва ҳудудий ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимлари ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш учун мўлжалланган “Ларетс”, “Гелиос-1” 3D принтерлари, “Синтез-ТЦ” симулятори билан ҳам танишган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made