Путин ДХР ва ЛХРни тан олишга қарор қилди
Олам
−
21 Февраль 2022
12961Владимир Путин (тан олинмаган) Донецк халқ республикаси ва Луганcк халқ республикаси мустақиллигини тан олиш ва тегишли фармонни имзолаш ниятида. Бу ҳақда у Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Олаф Шолц билан музокараларда маълум қилган. Европа Иттифоқи давлатлари бунга қарши.
Бугун, 21 февраль куни кечқурун Кремли матбуот хизмати "Россия Президенти яқин келажакда тегишли фармонни имзолаш ниятида эканлигини маълум қилди", деб хабар берган.
Қайд этилишича, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Олаф Шолц бу хабардан “хафа бўлган”.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи икки тан олинмаган давлат – ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олмасликка чақируви билан чиққани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель маълум қилган.
БМТ ҳам Украинанинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори. Ташкилот "ушбу масала бўйича бир томонлама қарорлар қабул қилишдан тийилишга" чақирмоқда.
Маълумот учун, бугун, 21 февраль куни Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси раҳбарлари Денис Пушилин ҳамда Леонид Пасечник Россия Президенти Владимир Путиндан республикаларни тан олишни сўради.
LiveБарчаси