Путин давомли ҳукмронлиги йўлида сўнгги нуқтага келди
Олам
−
16 Март 2020
26128Россия Федерациясининг Конституцион суди мамлакатнинг бош қонунига Президентнинг қайта сайланиш ваколати бўйича ўзгартириш киритишни маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Россия Федерациясининг Конституциявий суди шундай хулосага келди: Россия Федерациясининг “Давлат ҳокимиятини ташкил этиш ва фаолиятининг айрим масалаларини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида” Россия Федерацияси Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Россия Федерацияси қонунининг 1-моддасини кучга киритиш тартиби Россия Федерацияси Конституциясига мувофиқ ... Россия Федерацияси Конституциясига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги “Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши ва фаолиятининг айрим масалаларини тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида”ги Россия Федерацияси қонунининг кучга кирмаган қоидалари Россия Федерацияси Конституциясининг 1, 2 ва 9-бобларига мувофиқ”, дейилади РФ КС сайтида эълон қилинган ахборотда.
Эндиликда Конституцияга ўзгартириш киритиш учун умумхалқ референдуми ўтказилади. Овоз бериш жорий йилнинг 22 апрель кунига белгиланган. Ўша кун дам олиш куни деб эълон белгиланган.
Лойиҳа қабул қилиниши учун уни сайловда қатнашадиган фуқароларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаши керак. Агар лойиҳа маъқулланса, Владимир Путин келаси президентлик сайловида ҳам қатнашиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 март куни Санкт-Петербургда фаоллар Конституцияга киритилаётган ва Путиннинг қайта сайланиши кўзда тутувчи ўзгартиришни қоралаб намойиш ўтказди. Намойиш “Конституциянинг жанозаси” номини олди.
LiveБарчаси