Путин бурнини қандай синдиришганини эслади
Спорт
−
11 Октябрь 2019
4068Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кеча, 10 октябрь куни Нижний Новгород шаҳрида ўтказилган VIII-Халқаро спорт форуми давомида боксчилар билан учрашди.
Учрашув давомида Россия Бокс федерациясининг бош котиби Умар Кремлев Давлат раҳбарига бриллиант бокс қўлқопини топширди.
Шундан сўнг Президент қисқа вақт ичида бу спорт билан қандай шуғулланганини эслади. "Мен биринчи шуғулланган спорт турим бокс ҳисобланади. Ўшанда бурнимни синдиришган. Шифокорга бормаганман. Вақт ўтиб кетган. Кейин эса мен бошқа спорт турига борганман", деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин самбо кураши устаси ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь