Путин бугун Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 19 октябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишини видеоконференция шаклида ўтказади. 

Давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковгаа кўра, бу режалаштирилган учрашув ва унга олдиндан тайёргарлик кўрилган. Кремль матбуот хизмати миграция соҳасидаги миллий хавфсизликка таҳдидларни зарарсизлантириш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилганини маълум қилди. 

Бундан ташқари, Хавфсизлик кенгашининг давлат миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссиясига раҳбарлик қилувчи Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг маърузаси режалаштирилган. Август ойида у комиссия аъзолари бундай йиғилишга олти ойдан ортиқ вақт давомида тайёргарлик кўргани, катта ишлар қилинганини таъкидлади. 

Шу билан бирга, Медведев хорижликларнинг Россияга кириши, чиқиши ва бўлиши шартлари бўйича янги кенг қамровли қонун лойиҳаси тайёрланаётганини эслатди. Унинг сўзларига кўра, бу борадаги қатор муаммолар тизимли хусусиятга эга ва уларни ҳал этишда комплекс ёндашув зарур. Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосари тушунтирганидек, бу мавжуд вазиятдан келиб чиқадиган жиддий таҳдидларни тўхтатиш зарурлигини ҳам ўз ичига олади. 

Май ойида "катта" Хавфсизлик кенгашининг сўнгги йиғилиши бўлиб ўтган бўлиб, унда давлат ахборот инфратузилмаси фаолияти барқарорлиги ва хавфсизлиги мавзуси муҳокама қилинган. 

Шу билан бирга, Путин мунтазам равишда, қоида тариқасида, ҳафтада бир марта РФ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари билан тезкор учрашувлар ўтказади. Охирги бундай учрашувларда кун тартибига Қрим кўпригидаги қўпорувчиликни текшириш, қисман сафарбарликни ташкил этиш, МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва РФ Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун уй-жой билан таъминлаш масалалари киритилган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Президент Путин мамлакатда сафарбарлик эълон қилгач, Россияни тарк этаётганлар кескин ортди. Улар асосан Марказий Осиё мамлакатлари ва Туркияга қочмоқда.

Комиссия ҳақида

Путин февраль ойида миграция сиёсатини такомиллаштириш бўйича Хавфсизлик кенгаши комиссиясини тузиш тўғрисидаги фармонни имзолаган ва шундан бери бир неча учрашувлар бўлиб ўтган. Улар Донбассдан келаётганлар учун қулай шарт-шароит яратиш, Россия фуқароларини чет элда таъқиб қилиш муаммоси, миграция соҳасида янги ахборот тизимларини яратиш, миграция хизматлари ишини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар. 

Умуман олганда, Медведев Россия мамлакатга мигрантлар оқимини диққат билан кузатиб бориши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, унинг фикрича, Россия Федерацияси постсовет ҳудудидаги муҳожирлар тўғрисидаги маълумотлар алмашинувини кенгайтириши керак, аммо ҳозирча бу соҳада янги халқаро шартномалардан воз кечиш керак. 

Фармонга кўра, комиссия Россия Федерациясининг миграция соҳасида миллий хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши манфаатларидан келиб чиққан ҳолда миграция жараёнларини тартибга солиш, миграция сиёсатини амалга оширишда ҳокимият ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаларини ҳал қилишга чақирилади.

Шунингдек, комиссияга мамлакатдаги миграция ҳолатини таҳлил қилиш, ушбу соҳада миллий хавфсизликка ички ва ташқи таҳдидларни аниқлаш, Хавфсизлик Кенгашига тегишли таклиф ва тавсиялар тайёрлаш, қонунчиликни такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, миграция соҳасини тартибга солиш ва бошқа вазифалар ҳам юкланган.

Комиссия таркибига Бош прокурор, Федерал хавфсизлик хизмати директори, Тергов қўмитаси раиси, вазирликлар раҳбарлари ва ҳукуматнинг бошқа вакиллари, Россия Федерацияси Президенти Администрацияси, Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши, шунингдек, Россия Фанлар академиясининг президентлари, Савдо-саноат палатаси ва Россия саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Хавфсизлик Кенгаши

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг