Путин босиб олинган Украина ҳудудлари учун 20 млрд доллар ажратяпти

Олам

image

Путин Россия томонидан аннекция қилинган Украина ҳудудларини ривожлантириш учун 1,9 триллион рубль – қарийб 20 миллиард доллар ажратилишини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"2,5 йил ичида ушбу ҳудудларни ривожлантириш учун федерал манбалардан қарийб 2 триллион рубль ажратиш режалаштирилган. Менимча бу анчагина маблағ. Бизда аллақачон бу ҳудудларни обод қилиш учун бир нечта дастурлар мавжуд.  Биринчи босқичда ижтимоий характердаги масалаларда ҳудудларни умумроссия даражасига кўтариб, вайрон бўлган тиббиёт ва таълим инфратузилмасини тиклаймиз", деган Россия етакчиси.

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг 23-27 сентябрь кунлари Запорожье вилоятининг босиб олинган ҳудудида, шунингдек, тан олинмаган ДХР ва ЛХР ҳамда босиб олинган Херсон вилоятида “Россияга қўшилиш бўйича бир томонлама референдумлар” ўтказилган. Запорожье вилоятида протоколларнинг 100 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, қўшилиш тарафдори 93,11 фоиз, Херсон вилоятида – 87,05 фоиз, ДХРда – 99,23 фоиз, ЛХРда – 98,42 фоиз дея ҳисобланган.

Референдум натижаларини халқаро ташкилотлар, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, НАТО каби тузилмалар тан олмади ва уни ноқонуний деб атаган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Путин Украина ҳудудлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг