Бердимуҳамедов илк хорижий сафарини Россиядан бошлади. Путин уни қуруқ қайтармади

Олам 14788
image
-

Кеча, 10 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Туркманистон раҳбари Сердар Бердимуҳамедовга “Дўстлик” орденини топширди.

Тегишли фармон аввалроқ Путин томонидан имзоланган ва 18 май куни эълон қилинган эди. Бердимуҳамедов “Дўстлик” ордени билан “Россия Федерацияси ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун” тақдирланганди.

Қайд этиш керакки, бу Бердимуҳамедовнинг 2022 йил 19 мартда давлат раҳбари лавозимига киришганидан кейин биринчи расмий хорижий ташрифидир.

Бундан олдин Сердар Бердимуҳамедов Умра зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига борганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 742
Рейтинг: 3
t
×