Путин “Арқадағ”ни табриклагани қўйни-қўнжини тўлдириб борди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 29 июнь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Каспий саммитида иштирок этиш учун Ашхободга борди. Россия раҳбари Туркманистонга қуруқ қўл билан келгани йўқ. Бугун ўзининг 65 ёшини қаршилаётган собиқ Президент парламент юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга совға келтирган Путин, “Арқадағ”га ҳадяларини ўз қўли билан топширди. 

"Златоуст усталари томонидан ясалган шахмат. Чавандоз ҳайкали, яъни чавандоз ва от, уни машҳур Санкт-Петербурглик ҳайкалтарош Лансернинг невараси ясаган. Шунингдек, иккита қилич берилди – бири эски, бири янги”, дейди у совғаларни санаб. 

Путин Гурбангули Бердимуҳамедовни табрилагач, унинг ўғли, Туркманистоннинг амалдаги Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан қисқача суҳбатлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1166

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг