Путин Алиев билан Қорабоғ келишувларининг бажарилишини муҳокама қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 12 декабрь куни озарбайжонлик мавқедоши Илҳом Алиев билан Баку, Ереван ва Москва ўртасидаги уч томонлама келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

Россия ва Озарбайжон Президентлари охирги марта 26 ва 22 ноябр кунлари телефон орқали гаплашган. Сўнгра давлат раҳбарлари уч томонлама келишувларни амалга ошириш, Арманистон-Озарбайжон чегарасида хавфсизликни таъминлаш ва Жанубий Кавказда транспорт алоқаларини тиклаш масалаларини ҳам муҳокама қилган. 

“Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрь, 2021 йил 11 январь ва 26 ноябрь ва жорий йил 31 октябрдаги келишувларини амалга оширишнинг айрим амалий жиҳатлари, жумладан, Жанубий Кавказда иқтисодий ва логистика алоқаларини тиклаш режалари, муҳокама қилинди”, дейилади хабарда. 

Кремль кейинги алоқалар ҳақида ҳам келишиб олинганини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга Озарбайжон ҳудудида вақтинча жойлашган Россия ҳарбий контингенти фаолияти муносабати билан норозилик нотасини топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг