Путин АҚШ ва ЕИни сўзида турмасликда айблади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан бўлиб ўтган учрашувда Европа Иттифоқи ва АҚШнинг номувофиқлигини танқид қилди. У шунингдек, Ғарб давлатлари олиб бораётган сиёсат ҳақида кинояли фикр билдирган.

“АҚШнинг Москвага нисбатан чекловчи чораларига келсак, Теҳрон уларни ҳеч қачон тан олмайди ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаб, ривожлантиради. Биз музокаралардан қайтмадик, бироқ бутун дунё Қўшма Штатлар музокара олиб боришга қодир эмаслигини билади. Улар ўз мажбуриятларини бузмоқда. Шунингдек, ҳамма Европа Иттифоқи ҳам пассив ҳолатда эканлигига ва ўз ваъдаларини бажармаётганини билади”, дейди Эрон Президенти.

Бунга жавобан, Россия Президенти кинояли тарзда Ғарб давлатлари ўз сўзининг эгаси эканлигини, хоҳласа ваъда бериб, хоҳласа қайтариб олишини айтиб ўтди.

Шунингдек, Раисий Эрон икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга жиддий қарашини, улар стратегик хусусиятга эга эканлигини қўшимча қилди.

“Сиёсий, савдо-иқтисодий, шунингдек, космик соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш давом этади”, дейди Раисий.

Маълумот ўрнида, Россия ва Эрон бошқа давлатлар томонидан уларга нисбатан жорий этилган санкциялар сони бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Теҳрон бу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни эгаллаган эди, аммо Украинада "махсус операция" бошланганидан кейин Россия биринчи ўринга кўтарилди. Кремль эса Москвага нисбатан жорий қилинган чеклов чораларини ноқонуний деб ҳисоблайди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг