Путин 90-йилларда киракашлик қилгани ҳақида сўзлади
Олам
−
13 Декабрь 2021
14968Россия Президенти Владимир Путин, “Россия 24” телеканалида намойиш этилган “Энг янги тарих” номли ҳужжатли фильм учун берган интервьюсида 1990-йилларда СССР парчалангач, иқтисодий қийинчиликлар пайтида киракашлик қилиб, пул топгани ҳақида сўзлаб берди.
“Баъзида такси ҳайдаб, қўшимча пул ишлашга тўғри келарди. Бу ҳақда гапириш ёқимсиз, лекин, афсуски, шундай эди”, дейди Путин журналист билан интервьюда.
Кўрсатув бошловчиси президентнинг сўзларига “ўша даврларда кўплаб касб эгалари ўз соҳаларида иш топишга қийналишганди”, дея қўшимча қилди.
Путин 1990-йиллар охирида унга Президент ишлари мудиридан Москвада ишлашга таклиф бўлганида, бошқа чораси бўлмагани учун ушбу таклифни қабул қилганини айтган.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси