Путин 75 ёшни қаршилаган қария Лавровни мукофотлади
Олам
−
22 Май
6327Россия Президенти Владимир Путин Россиянинг олий мукофоти — Биринчи даражали Авлиё Ҳаворий Андрей орденини Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга топширди. Маросим бугун, 22 май куни Кремлдаги Сенат саройининг Кетрин залида бўлиб ўтади.
Лавров 21 март куни 75 ёшни қаршилади ва шу муносабат билан уни мукофотлаш ҳақида Президент фармони қабул қилинди.
Россия ТИВ раҳбари Ватан олдидаги буюк хизматлари, Россия Федерацияси ташқи сиёсатини ривожлантириш ва амалга оширишга қўшган улкан ҳиссаси ҳамда кўп йиллик самарали давлат фаолияти учун орден билан мукофотланган.
Лавров МДҲдаги энг кекса сиёсатчилардан бири ҳисобланади ва у 2004 йилда буён Россия Ташқи сиёсатини бошқариб келмоқда. Путин Россиясининг Украинага бостириб киришига бош-қош бўлган асосий фигуралардан бири.
2022 йилдан бери Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли у АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Канада, Австралия, Япония ва бошқа давлатлар томонидан шахсий санкциялар остида қолмоқда.
LiveБарчаси
17 Июнь