Путин 52 нафар маҳкум аёлни афв этди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин 52 нафар судланган аёлни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда бугун, 8 март куни Кремль матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, биринчи навбатда вояга етмаган болалари бўлганлар, ҳомиладор аёллар, шунингдек, қариндошлари Украинадаги урушда иштирок этган аёллар афв этилган. 

Маълумот учун, Россия Президентининг маҳкумларни афв этиш ҳуқуқи мамлакат конституциясининг 89-моддасида кўрсатилган. Қонунга кўра, давлат раҳбарининг афв этиш тўғрисидаги фармони у эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни ичида вилоят раҳбарига, Ички ишлар вазирлигига, ҳудудий жазони ижро этиш тизими органига ва ахлоқ тузатиш муассасаси маъмуриятига юборилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин аёллар афв

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made