Путин 230 млрд АҚШ долларини “ювиш”да айбланмоқда
Олам
−
21 Май 2019
16617Россия Президенти Владимир Путиннинг амакиваччаси Игорь Путин “Danske Bank”нинг Эстониядаги филиалида тарихда юз берган энг йирик, 230 млрд АҚШ доллари миқдоридаги пул “ювиш” схемасида иштирок этган.
Пул “ювиш” схемаси тарихи ҳақида банкнинг собиқ менежери Говард Уилкинсон CBS телеканалига сўзлаб берган.
Уилкинсоннинг сўзларига кўра, Даниянинг “Danske Bank” банки Эстония филиали орқали ҳар куни 20 млн АҚШ доллари миқдорида пул “ювил”ган.
Унинг айтишича, пуллар Британияда рўйхатга олинган Лондондаги Lantana Trade фирмасига ўтказиб турилган.
Говард Уилкинсон шубҳали битимларни аниқлаб, бу ҳақда банк раҳбарларига маълум қилган. Улардан ҳеч қандай садо бўлмагач, Уилкинсон бошқарувни тарк этиб Англияга қайтган.
“Менимча, бу Россия Президентининг амакиваччаси эди. У ФСБга бориб тақалади. ФСБ эса КГБнинг ворисидир. Бу махфий полициясига ўхшайди. Компанияни бошқарган одамлар Россияда банкрот бўлган банклар билан боғлиқ эди”, деган Уилкинсон.
Манбанинг қайд этишича, Игорь Путин бошқа пул “ювиш” схемаларида ҳам гумонланган ва доимо сувдан қуруқ чиққан.
LiveБарчаси