Путин 2024 йилда Россиянинг МДҲдаги мақсади нима эканини айтди

Олам

image

Россия 2024 йилда Мустақил давлатлар ҳамдўстлига раислик даврида Ҳамдўстлик доирасидаги иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришга, хусусан, миллий валюталарда ҳисоб-китобларни кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш ниятида. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин МДҲ раҳбарларининг кеча, 26 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган норасмий саммитида сўз очди. 

“Табиийки, биз МДҲ доирасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратамиз. Ўтган йили мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш барқарор ўсишни кўрсатди. 10 ойлик маълумотларга кўра, у 2 фоизга ўсди ва 83,7 миллиард долларни ташкил этди”, дейди Путин.  

Россия Федерацияси Президентининг билдиришича, Россия ҳамдўстликдаги ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга фаолроқ ўтиш тарафдори бўлган ҳамкорлари билан алоқаларни давом эттиради.

“Ишончимиз комилки, бу давлатларимизнинг иқтисодий ва молиявий суверенитетини янада ишончли таъминлаш имконини беради”, дейди Путин. 

Унинг қайд этишича, Россия Ҳамдўстлик раиси сифатида умумий Евроосиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, терроризм ва экстремизм, трансчегаравий жиноятлар ва наркотрафик, коррупцияга қарши курашда биргаликдаги ишларни конструктив тарзда йўлга қўйишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтди. Владимир Путин мезбонлигида ўтган тадбирда  Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари қатнашди. 


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг