Пўстинбоп тери қайси қўй зотидан олинишини биласизми?

Бу қизиқ

image

Айни қиш яқинлашяпти. Бир неча йиллардан буён таниқли шахслар ноёб ҳайвонлар терисидан тикилган  пойабзал ва пўстинларга нисбатан бойкот эълон қилиб келади. Аслида ҳамма пўстинлао ҳам ноёб ҳайвонлао терисидан тайёрланмайди. Масалан, Романов қўйлари энг пўстинбоп ва жилокор тери манбаидир. 

Романов қўй зоти ўтган асрда деҳқонлар томонидан дағал юнгли қўйни танлаш ва урчитиш йўли билан яратилган. Романов зоти энг қадимги ва энг кенг тарқалган қўй зотларидан биридир. Романов зотли қўйлар калта думли қўйлар гуруҳига киради. Мазкур қўйларнинг юнг қоплами тивит ва қилтикдан ташкил топган.

Романов зотли қўйларнинг таснифлари қуйидагилардан иборатдир:

баландлиги 70 см;

кучли конституция;

кучли суяклар ва мушаклар;

кенг кўкрак қафаси;

тўғри орқа;

бир озгина осилган думғаза;

кучли текис оёқлари.

Романов қўй зотларининг маҳсулдорлиги.

Романов зотли она қўйларидан 5 ва ундан ортиқ қўзи олинади. Романов қўйларининг асосий маҳсулоти пўстинбоп тери ва гўштдан иборатдир. Кўпгина мутахассиларнинг фикрига кўра энг яхши териларни 5-6 ойлик романов қўзиларидан (қўзи юнги билан) ва 9-10 ойлик гўшт учун сўйилган қўзидан олинади.Ёш қўзилар 7-8 ойлигида 35 кг, етилган қўй 80-90 кг, совлиқлари 45-50 кг атрофида бўлади. Энг катталари 90 кг. гача бўлади. Юз кунлик қўзининг оғирлиги 20-22 кг. келади. Серпуштлилик ва тез етилувчанлик ушбу зотнинг мамлакатимизда урчитиш учун яхши сабабчилари бўлиши мумкин. Романов зотли қўйлар мавсумга қарамай икки йилда 3 авлод бериши мумкин. Ушбу зот қўйлар юқори сутлилиги билан ҳам ажралиб туради. Ўртача бир бош она қўйдан 100 кун давомида 100-110 литр сут соғиб олиниб, сутининг ёғлилик даражаси 7-8 % га тенг.Романов қўй зотларини яна бир эътиборга лойиқ жиҳатларидан бири шундаки йил давомида кўпайиш қобилятидир. Қўйлар юқори маҳсулдорликка эга.

Романов қўй зотларини парваришлаш.

Романов қўйлари учун алоҳида парвариш талаб етилмайди. Қалин тери ва қалин жун туфайли улар энг қаттиқ совуқларда ҳам ўзларини қулай ҳис қилишлари мумкин. Улар учун зарур бўлган мухим қулай тўшама қуруқ, тоза сомон ёки пичан ҳисобланади. Романов қўй зотларини йилни ҳамма фаслларида доимий равишда очиқ ҳавода сайр қилдириш уларда ҳар хил касалликларни, стрессларни олдини олиш учун балки насл бериш ва жун сифатини яхшилашга хизмат қилади. Боқишда, шу жумладан қишда, қўйларга шўрланган озуқа, айниқса силос ва илдизмева экинларини бериш тавсия етилади. Aммо ҳар қандай ҳолатда ҳам рационнинг асоси пичан ва сенаж ташкил этиш керак. Беда ва дуккакли дон экинларини бериш ҳамда махсус озуқавий қўшимчалар қўшиб бериш ҳам яхши самара беради. Маҳсулотларнинг асосий тури қўй териси ва жун эканлигини ҳисобга олиб, Романов зотли қўйларининг рационига унли озуқаларни киритиш тавсия этилмайди, бунда ҳайвонлар ўз жунларини осонгина бўяшларига олиб келиши мумкин. Ушбу қўйларни илиқ мавсумларда жуда ёмон яйловларда ҳам боқиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

қўй зоти

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар