Пул учун эмас – Тайсон нимага рингга қайтаётганини айтди

Спорт

image

Афсонавий боксчи, 53 ёшли Майк Тайсон пулга қизиқмаслигини ва рингга қайтишини хайрия ишларига бағишлашини айтди. Бу ҳақда боксчи “Dailystar“ нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Тайсоннинг таъкидлашича, ҳозирда рақиб топиш жараёни кетмоқда. Унинг айтишича, жангдан тушган барча пулни муҳтожларга ва гиёҳванд моддаларига ружу қўйганларни бу дарддан халос қилишга йўналтирмоқчи.

“Шартномалар бир ҳафта ичида имзоланади. Қанча пул ишласак ҳам, у бошқа одамларга берилади. Мен пул топмоқчи эмасман. Ҳа, эҳтимол компания, менинг хотиним, шерикларим эҳтимол пул топади. Аммо мен ўз улушимни хайрия ишларига бераман. Шубҳасиз мендан кам омадлиларга, уйсизлар ва гиёҳвандларга қарам бўлганларга ёрдам беришга тайёрман”, дейди афсонавий боксчи.

Тайсон ўзини ажойиб спорт формасида ҳис қилаётганини таъкидлаб, ўзининг тезлиги ва кучини ижтимоий тармоқларда турли роликларда намойиш этди.

“Мен ҳаётимда ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ ҳис қиляпман. Худо менга раҳм қилди. Менинг вазним ҳозир 90 кг!“ дейди Тайсон.


Мақола муаллифи

Теглар

Майк Тайсон

Баҳолаганлар

814

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар