Пугачёва Путин режимини қоралаб, ўзини ҳам хорижий агентлар сафига қўшишларини сўради

Маданият-санъат

image

16 сентябрь куни телебошловчи ва сўз устаси Максим Галкин Россияда хорижий агент деб топилиши ортидан унинг турмуш ўртоғи, мамлакат эстрадаси примадоннаси Алла Пугачёва Россия Адлия вазирлигига мурожаат йўллади.

73 ёшли Алла Борисовна мурожаатини Instagram саҳифасига матн шаклидаги жойлаштирган. У эри билан ҳамфикрлиги, россиялик йигитлар эса хаёлий мақсадлар йўлида қурбон бўлаётганини таъкидлаган.

“Россия Федерацияси Адлия вазирлигига мурожаатим. Мени севимли мамлакатимдаги хорижий агентлар қаторига киритишингизни сўрайман. Сабаби мен ҳалол, виждонли ва самимий инсон бўлган эрим билан ҳамфикрман. Эрим Россиянинг ҳақиқий ватанпарвари, у осойишта ҳаёт, сўз эркинлиги ва ватан фаровонлиги тарафдори. У мамлакатимизни чегаралаб қўйган, фуқароларимиз ҳаётини оғирлаштираётган ва йигитларимизнинг хаёлий мақсадлар йўлида нобуд бўлаётганига чек қўйилишини истайди”, дейди у 

Ушбу мурожаатдан сўнг Алла Пугачёвани Instagram'даги постига ярим миллиондан зиёд “ёқди” белгиси босилган ва 100 мингдан зиёд изоҳ ёзиб қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, телебошловчи ва сўз устаси Максим Галкин, 16 сентябрь куни Россия Адлия вазирлиги томонидан Украина молиялаштирувчи хорижий агент деб топилган ва 17 сентябрь куни  видеомурожаат орқали ўзини оқлашга ҳаракат қилиб кўрган эди.

Маълумот ўрнида, Максим Галкин ва Алла Пугачёва 2005 йилда турмуш қуришган. Галкин ўз рафиқасидан 27 ёшга кичик бўлиб, жуфтликнинг Лиза ва Гарри исмли эгизак фарзандлари бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

349

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг