ПСЖнинг навбатдаги “ўлжаси” “Реал” футболчиси бўлиши мумкин

Спорт 2083
image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос келаси мавсумда фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Тажрибали футболчининг “қаймоқранглилар” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади ва испан гранди битимни узайтириш бўйича шошилмаяпти. Шу сабабдан ҳам яримҳимоячи келаси йилнинг ўзида  бошқа жамоага ўтиши мумкин. 

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, Франциянинг ПСЖ клуби Кроосга қизиқиш билдирмоқда. Парижликликлар марказий ярим ҳимояни кучайтириш мақсадида немис футболчиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради.

Шунингдек, аввалроқ Англия Премьер лигасининг икки жамоаси “Ньюкасл” ва “Манчестер Сити” ҳам Тонига қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Агар ПСЖ германиялик тажрибали футболчини сотиб олишни истаса, Британиянинг икки клуби билан рақобатлашишга тўғри келади.

Кроос 2014 йилдан бери “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келади. Мадрид клуби сафида 327 учрашувда майдонга тушиб, 22 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Ярим ҳимоячи Ла Лиганинг жорий мавсумда 4 та учрашувда майдонга тушган. Transfermarkt портали Крооснинг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Жамшидбек Маҳмудов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 3
t
×