ПСЖга Роналдуни сотиб олиш таклиф қилинди

Спорт 2221
image

Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш ПСЖ клубига мижозини сотиб олишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Le Parisien” нашри оммага маълум қилди.

Манбага кўра, ПСЖ Криштиану Роналдуни жамоага олиб келишдан манфаатдор эмас. Шунингдек, Париж клуби раҳбарияти ҳозирда 37 ёшли ҳужумчининг трансфери клуб режаларига киритилмаганини ҳам айтиб ўтган.

Қайд этиш жоизки, ўтган мавсумда “Манчестер Юнайтед” Англия Премьер лигасида олтинчи ўринни эгаллади. Натижада клуб Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолди. Келаси мавсумда “қизил иблислар” иккинчи даражали мусобақа бўлмиш Европа Лигасида иштирок этади. Роналду эса фаолияти давомида бир марта ҳам ушбу турнирда қатнашмаган ва у футболдан кетгунига қадар ЕЧЛда ўйнашни мақсад қилган. Шу сабабли оммавий ахборот воситалари португалиялик футболчи Манчестер клубини тарк этиши ҳақида ёзмоқда.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсумда “қизил иблислар” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол уришга эришган. "Тransfermarkt" портали португалиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3
t
×