ПСЖ ёзда трансферларга қанча маблағ атагани маълум бўлди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби жорий йилнинг ёзида трансфер учун 80 млн евродан кўп пул ажратолмайди. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар янги футболчиларни сотиб олиш учун 80 миллион евро сарфлашлари мумкин, бироқ клуб таркибидаги мавжуд футболчилардан бирини сотса, трансфер бюджети кенгайишининг эҳтимоли бор.

Қайд этиш жоизки, ПСЖ ушбу 80 миллионнинг 35 миллион евросини “Спортинг” ҳимоячиси Нуно Мендешни сотиб олишга сарфлаб бўлган.

Аввалроқ, ПСЖ “Монако” ярим ҳимоячиси Тчуаменига қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Бундан олдин, парижликлар асосий юлдузи Килиан Мбаппе билан шартномани узайтирган эди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг