ПСЖ ва унинг топ юлдузлари индивидуалликка жуда боғланиб қолган – Даврон Файзиев

Спорт

image

Таниқли футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида ПСЖнинг “Бавария”га мағлубияти ва Париж клубининг турнирни тарк этиши ҳақида Telegram’даги саҳифасида фикр билдирди.

“Сюрприз рўй бермади. “Бавария” интизоми бузилиб, ҳимояси сочиладиган клуб эмас. Тасаввур қилинг, мюнхенликлар ЕЧЛнинг бу мавсумида биринчи бўлимларда умуман гол ўтказмаган. Таркиб балансга эга, ҳатто захира ҳам. Нагельсман ҳисобдан келиб чиқиб замонавий, мослашувчан футбол кўрсатмоқда”, дейди Файзиев.

Шунингдек, шарҳловчи ҳозирги кунда ПСЖни қийнаётган асосий муаммони айтиб ўтди.

“ПСЖ ва унинг топ юлдузлари индивидуалликка жуда боғланиб қолган. Кимдир жароҳат олса, кимдирнинг ўйини чиқмаса, қайсидир бирининг кайфияти бўлмаса Парижда хаос бошланади. Галтье хаосни бошқарадиган мураббийга ўхшамайди. “Бавария” титул учун юришни давом эттиради”, дея қўшимча қилди Файзиев.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Даврон Файзиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг