“ПСЖ” “Реал” келишиб олган испан футболчисига кўз олайтирмоқда

Спорт

image

"Наполи"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Фабиан Руис “ПСЖ” сафига ўтишга яқин турибди. Франция клуби 26 ёшли футболчи билан шартнома шартларини келишиб олди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

Лекин, "ПСЖ" ва "Наполи" трансфери бўйича келишувга эришиш учун баъзи тафсилотларни ҳал қилиши керак.

Шунингдек, Мадриднинг “Реал” клуби Руис билан 2023 йил ёзида шартнома тузиш ҳақида келишиб олганди. Бироқ, “ПСЖ”нинг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Луиш Кампуш испаниялик футболчини мазкур трансфер ойнасида ўз жамоасига қўшиб олмоқчи.

Бундан ташқари, "Наполи" “ПСЖ” дарвозабони Кейлор Навасни трансфер қилмоқчи. Бу трансфер Руис харидининг бир қисмига айланиши мумкин.

Романонинг хабарига кўра, парижликлар испан учун 25 миллион евро тўлайди.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Испания терма жамоаси аъзоси Фабиан Руис “Наполи” таркибида 7 та гол ва 5 та самарали узатма амалга оширган.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг