ПСЖ Почеттино ўрнига номзод топди

Спорт 3412
image

“Реал Мадрид” собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ПСЖ Почеттинони “Манчестер Юнайтед”га қўйиб юборса, парижликлар бошқаруви учун 1-рақамли номзодга айланади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Зиданнинг ўзи ҳам ПСЖда ишлашни хоҳлайди. У Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе каби футболчиларни ўз ичига олган Парижнинг юлдузли жамоасини ўзи учун идеал деб ҳисобламоқда.

Почеттино эса жорий йилнинг январь ойида Париж клуби мураббийи этиб тайинланган ва Англия Премьер лигасига қайтишга қарши эмас. Катта эҳтимол билан ЕЧЛ 5-тури доирасидаги “Манчестер Сити”га қарши ўйин унинг тақдирини ҳал қилади.

Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли аргентиналик мутахассис ПСЖ президенти Носир ал-Хелайфи ва спорт директори Леонардога кетишни истаётгани ҳақида айтмаган. Чунки “Манчестер Юнайтед” у билан алоқага чиқмаган. 

Маълумот учун, 49 ёшли Зидан 2021 йил ёзида “Реал” постини тарк этган. Зизу “Қироллик клуби” сафида 301 ўйин ўтказиб, уларнинг 190 тасида ғалаба қайд этган. Шунингдек, уч марта UEFA Чемпионлар лигаси ва икки марта Ла лига чемпионлигини қўлга киритган.


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 101
Рейтинг: 3
t
×