ПСЖ Неймарга ўринбосар топди
Спорт
−
29 Июнь 2022
2889Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчи Неймар Жуниор билан ҳайрлашадиган бўлса, “Барселона” жамоаси футболчиси Усмон Дембеле билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда “TNT Sports Brazil” журналисти Марсело Бехлер хабар берди.
Қайд этилишича, Франция клуби 30 ёшли ҳужумчи Неймар билан хайрлашишга тайёр. ПСЖ Неймарни сотиб олишни истовчилар ва ижарага олишни хоҳловчиларнинг таклифини кўриб чиқишга рози. Бразилиялик футболчининг Париж жамоасидаги маоши юқори ҳисобланади. Яъни, у йилига тахминан 35 миллион евро олади. Айни пайтда жаҳон футболида шунга ўхшаш катта маблағни тўлашга тайёр бўладиган клублар деярли йўқ.
Неймар бор эътиборини 2022 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга қаратган. ПСЖга аллақачон мослашиб қолганини ҳисобга олсак, бразилиялик футболчи клубини ўзгартирмоқчи эмас. Унинг қолиш истагида клубдаги маоши ҳам муҳим роль ўйнайди.
Илгари “Барселона” Неймарни қайтариш учун бир неча бор уриниб кўрди, аммо энди каталонияликлар клуб дуч келган молиявий муаммолар туфайли бразилияликни таклиф қилиш фикридан қайтган. Неймарни фақат инглиз клублари сотиб олиши мумкин.
Маълумот учун, ўтган мавсумда 30 ёшли ҳужумчи ПСЖ сафида Франсия чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган. "Transfermarkt” портали бразилиялик иқтидор эгасини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси