ПСЖ “Милан” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилди

Спорт 1955
image

“Милан” ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини Франция 1-лигасида давом эттириши мумкин.“Пари Сен-Жермен” 22 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Париж клуби португалиялик ҳужумчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ “Милан” Леаунинг сотуви ортидан тахминан 100 миллион евро ишлаб олмоқчи. Бундан ташқари, “россонерилар” португалиялик футболчига уч йиллик янги шартнома таклиф қилишга ҳам тайёр. Янги битим шартларига кўра, Леаунинг йиллик маоши 1,5 миллион евродан 4,5 ярим миллион еврога кўтарилади.

Леау "Милан"да 2019 йилнинг август ойидан буён ўйнаб келмоқда. У "Лилл"дан 29,5 миллион евро эвазига “Милан”га кўчиб ўтган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади. 
Маълумот ўрнида, Италия А Сериясининг жорий мавсумида Рафаэл Леау 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” порталига кўра, португалиялик иқтидор эгасининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 2.8
t
×