ПСЖ Мессига ўринбосар топди
Спорт
−
15 Октябрь 2022
12705"Пари Сен-Жермен" клуби раҳбарлари келаси ёзда "Атлетико Мадрид"нинг португалиялик ҳужумчиси Жоау Феликсни ҳужумчи Лионель Месси ўрнига ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда АS нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, француз клуби 22 ёшли португалиялик ҳужумчининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Париж гранти раҳбарлари Феликсни жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин бўлган аргентиналик Лионель Мессига ўринбосар сифатида кўрмоқда. Ёш ҳужумчининг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Мессининг шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.
Маълумот ўрнида, Жоау 2019 йилда "матрасчилар" лагерига кўчиб ўтган. Унинг трансфери учун мадридликлар "Бенфика"га 127 миллион евро тўлаган.
Жорий мавсумда Феликс клуб таркибида Испания чемпионатида саккизта учрашув ўтказиб, учта голли узатмани амалга оширган. Унинг "Атлетико" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси