ПСЖ “Ливерпуль” юлдузини сотиб олишга асосий даъвогар

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳужумчиси Садио Мане ёзда Франция чемпионатига ўтиши мумкин. Франция чемпиони мерсисайдликларнинг ҳужумкор футболчиси учун курашда фаворит саналмоқда. Бу ҳақда “Championat” нашри хабар берди.

Маненинг келажаги ноаниқлигича қолса-да, сенегаллик футболчининг ўзи клубда қолиш истагини билдириб, унга “Ливерпуль”даги ҳамма нарса ёқишини ва бахтли эканини таъкидлаган. Бироқ 30 ёшли ҳужумчи якуний қарорини Чемпионлар лигаси финалида “Реал”га қарши ўйиндан сўнг қабул қилади.

Манега ПСЖдан ташқари Европанинг икки гранд жамоаси “Бавария” ва “Барселона” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Сенегаллик футболчининг амалдаги клуби билан яна бир йиллик шартномаси бор.

Маълумот ўрнида, Садионинг “Ливерпуль” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 2021/2022 йилги мавсумда Мане “Ливерпуль” сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди. “Тransfermarkt” портали сенегаллик иқтидор эгасини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made