ПСЖ  Дембеле трансферидан воз кечди

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби шу ёзда “Барселона” ҳужумчиси Усмон Дембеле билан шартнома имзоламоқчи эмас. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Манбага кўра, дастлаб Париж клубининг режаларида 26 ёшли франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш бор эди, бироқ келишув якунланмади. Энди парижликлар Дембеле келаси ёзда жамоага текинга қўшилишини умид қилмоқда.

Дембеленинг “кўк-анорранглилар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Барселона” таркибида у 3 марта Испания чемпиони, 2 марта мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Дембеле ўтган мавсумда “Барселона” сафида 35 та расмий ўйинда майдонга тушди. Франциялик футболчининг ҳисобида 8 та гол ва 9 та голли узатма бор. “Transfermarkt” портали ҳужумчини 60 миллион еврога баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Усмон Дембеле

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made