ПСЖ “Барселона” юлдузи учун таклиф тайёрламоқда

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Педрини ўз сафига қўшиб олиш учун дастлабки таклифини тайёрламоқда. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди. 

Манбага кўра, Париж клуби Испания терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпиони бўлган футболчи трансфери учун 90 миллион евро тўлашга тайёр.

Таъкидланишича, ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоада кўришни истаган “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрининг фаолиятини “Реал Мадрид”да давом эттиришга қарор қилгач, парижликлар эътиборини Педрига қаратган.

23 ёшли Педри 2020 йилдан буён “Барселона” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт давомида у каталонияликлар сафида 245 та учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол ва 33 та голли узатма муаллифи бўлди. Шунингдек, у жамоа сардорларидан бирига айланган.

Футболчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталининг маълумотига кўра, Педрининг бозор қиймати 150 миллион еврога баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг