ПСЖ 5 нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи

Спорт 3047
image

ПСЖ спорт директори лавозимига Луис Кампос тайинлангач, клуб таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда “L'Equipe”   нашри хабар берди.

Манбага кўра, Париж клуби Луис Кампос билан 3 йиллик шартнома имзолаган ва у Леонардонинг ўрнига спорт директори лавозимини эгаллаган.

Қайд этиш жоизки, Кампос янги мураббий ва беш нафар ўйинчи билан шартнома имзоламоқчи. Айни пайтда Луис икки футболчини ПСЖга олиб келиш борасида оғзаки келишувга эришган. Кампос ПСЖда француз футболчилар сонини кўпайтирмоқчи.

Бундан ташқари, янги директор бир нечта футболчиларни сотишни ният қилган. Сотилиши керак бўлган футболчилар орасида Левен Курзава, Мауро Икарди, Андер Эррера, Идрисса Гуе, Жоржинио Вейналдум ва Леандро Паредес бор.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда ПСЖ Франция чемпионатида 38 та учрашувдан 86 очко тўплаган ҳолда, энг яқин таъқибчиси “Марсель”ни  15 очкога ортда қолдириб, чемпионликни қўлга киритган эди

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 3
t
×