ПСЖ 11 нафар футболчисини сотиб юбормоқчи

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ жамоаси жорий трансфер мавсумида 11 нафар футболчисини сотишга тайёр. Бу ҳақда “Get French Football News Parisienting” нашри хабар берди.

Манбага кўра, парижликларнинг трансфер сиёсати билан шуғулланувчи Антер Энрике ва Луис Кампуш клуб билан хайрлашмоқчи бўлган футболчилар рўйхатини тузиб чиққан.

Қайд этиш жоизки, ПСЖни тарк этиши мумкин бўлганлар қаторига ҳимоячилар Левен Курзава, Абду Диалло, Тило Керер, ярим ҳимоячилар Леандро Паредес, Данилу Перейра, Идрисса Гуе, Андер Эррера, Жоржино Вейналдум, Эрик Эбимбе ва Юлиан Дракслер, шунингдек, ҳужумчи Мауро Икарди кирди.

Рўйхатга ҳужумчи Неймар ва ҳимоячи Преснель Кимпембе киритилмаган. Бу клуб уларни сақлаб қолишга қарор қилди дегани эмас. Футболчиларнинг келажаги бир қанча омилларга боғлиқ. Ҳар ҳолда Париж клуби раҳбарияти ушбу икки футболчини арзонга баҳоламайди.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ раҳбарияти Маурисио Почеттинони истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Кристоф Гальтьени бош мураббий этиб тайинлаган эди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

616

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг