ПСЖ ҳужумчилардан бири билан хайрлашиш ниятида

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ футбол клуби аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икардини сотиш ҳақида ўйламоқда. Агар, аргентиналик иқтидор эгасини сотиб олишни хоҳловчилар Париж жамоасига муносиб таклиф юбордиган бўлса, улар буни бажонидил ўрганиб чиқишади. Бу ҳақда “L’Equipе” нашри хабар берди. 

Икарди ПСЖга 2019 йили 60 миллион евро эвазига Миланнинг “Интер” клуби сафидан келиб қўшилганди. Шу сабабли Париж клуби раҳбарлари 29 ёшли футболчисини “сув текин”га қўйиб юбормоқчи эмас. Мауронинг трансферидан 58 милион евро ишлаб олишмоқчи. Ҳозирча эса ҳужумчига аниқ харидорлар борлиги номаълум

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Икарди ПСЖ сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди. Унинг Париж жамоаси билан амалдаги шартномаси 2024 йилда якунига етади. “Тransfermarkt” портали аргентиналик футболчини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг