Психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган 7 шахсга ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган 7 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.П. 56 дона “Регапен” ва 10 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтда қўлга олинган.

Шунингдек, Р.П.нинг Cobalt машинаси текширилганда, 2858 дона “Регапен” ва 691 дона “Тропикамид” дори воситалари борлиги аниқланган. Унга нисбатан Жиноят кодекснинг 251-1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида фуқаро И.И.нинг хонадонидан 77 дона “Тропикамид”, 13 дона “Регапен” ва 6 дона “Селофен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан И.И. Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан айбдор деб топилган. У 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Тошкент вилоятида андижонлик фуқаро Б.А.нинг Cobalt машинаси текширилганда, унда 5572 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. 

Сирдарё вилоятида яшовчи М.Ю. мазкур дори воситаларини Тошкент шаҳрида қабул қилиб олган вақтда қўлга олинган. У дори воситаларини бир қисмини Чилонзор туманида яшовчи Б.Б.га сотиши кераклиги аниқланиб, у ҳам ушланган.

Шу билан бирга, жиноий гуруҳ етакчилари – Тошкент шаҳрида яшовчи Н.А., Қўқон шаҳрида яшовчи Р.М. ҳам ушланган. Р.М.нинг хонадонидан 3542 дона “Регапен” дори воситаси топилган.

Қайд этилишича, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари республикага Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Фуқаро Р.М. ва М.Ю. 5 йил муддатга, Н.А. эса 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, Б.А. ва Б.B.га нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилган ҳолда тайинлаган жазо шартли деб ҳисобланиб, уларга 2 йил синов муддати белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг