Психолог ҳафтанинг энг оғир куни душанба эмаслигини исботлаб берди
Олам
−
23 Октябрь 2020
6636Сир эмаски, кўпчиликнинг фикрига кўра, ҳафта кунлари орасида энг оғири – душанба. Чунки дам олиш кунларидан сўнг бошланадиган биринчи иш куни оғир ҳисобланади. Аммо Москва давлат университетининг меҳнат психологияси факультети илмий ходими Ирина Блинникованинг фикрига кўра, ҳафта кунлари ичида энг оғир кун душанба эмас, аксинча, жумадир.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, иш ҳафтасининг охирида чарчоқ ва тугалланмаган иш тўпланиб, бу ҳиссий ва операцион стрессни келтириб чиқаради.
“Барча ишларни тўплаб ортга суриш, саломатликка зарар етказувчи турли омилларга олиб келади. Шунга қарамай, жума куни одам ишнинг тугашини ва дам олиш куни бошланишини кутади, бу эса унга яхши ишлашга имкон беради”, деди Ирина Блинникова.
Мутахассис, шунингдек, душанба нега оғир кун ҳисобланиши ҳақида ҳам ўз фикрини билдирди.
“Душанба куни одам ҳордиқ ҳолатидан иш режимига ўтиши керак бўлади, бу эса кўпинча турли хатоларни келтириб чиқаради”, деди у.
LiveБарчаси